Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи Абдуваҳоб Исмаилов (Абдувоҳид Исмоилов) амалий ёрдам беринг!” сарлавҳаси остида тарқалган мурожаат юзасидан расмий муносабат:
Сурхондарё вилояти Шўрчи туман Тўла маҳаласидан Тўракулов Шуҳрат томонидан “Шўрчи туманидан ўтувчи M:41 йўллида 1— июнь куни Дамас русумли давлат белгиси 75N285.LA 8 ойлик бузоғимни уриб кетиб, оёкларини синдириб қочиб кетди. Шу масалада Шўрчи туман ИИБга бир нечи бор мурожаат қилсам ҳам натижа бўлмади. 19 кундан буён сарсон саргардонман. Шу масала бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдуваҳоб Исмаилов амалий ёрдам беришингизни сўрайман!-деган мурожаат ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалди.
Мазкур мурожаат юзасидан, Шўрчи тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари давомида қуйидагилар аниқланди.
2021 йилнинг 1 июнь куни соат 10-00 ларда Шўрчи тумани “Офтобмакон” маҳалласида яшовчи фуқаро Мирзаев Файзулла ўзининг бошқарувидаги Дамас русумли 75 N 285 LA давлат белгили автомашинаси билан Шўрчи тумани “Тўла” махалласи худудидан ўтувчи М-41 автомобил йўлининг 1502-километрида ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган шу махаллада яшовчи фуқаро Тўрақулов Шухратга тегишли бўлган
8 ойлик бузоқни автомашинасининг олд қисми билан туртиб юбориб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси содир этган хайдовчи Ф.Мирзаев шу вақтнинг ўзида бузоқ эгаси Ш.Тўрақулов билан зарарни қоплаш бўйича ўзаро келишиб, ҳодиса содир бўлган жойдан ҳечкимга (ҳуқуқтартибот идораларига ҳам) мурожаат қилмасдан яшаш уйларига кетишади.
Ш.Тўрақулов етказилган зарарни ундира олмаганлиги сабабли
2021 йил 6 июнь куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари туман ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилаётганлиги аниқланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати