Ижтимоий тармоқларда "#Мурожаат Мен, Ханнаева Айсаат "Ханнаева Айсаат" ф/х бошлиғиман. Музработ ИИБ ходими Эргашев Тўра, 10 июнь кеч соат 22-23 лар оралиғида Комбайнни бошқа худудга олиб кетиш мақсадида 2гектар Галлани мажбуран ўрдирди. Қаршилигимга қармай, мажбурий группа чакирди . Канбайн Буғдойни фақат янчиб кетибди хирмонга қатта зарар етказди. Бошоқни кўрсатсам ҳам Эргашев Тўра қулоқ солмай мажбурий ғаллани ўрдиришни буюрди.Бу борада Мутасадди раҳбарлардан холат юзасидан текширув ОЛИБ бориб менга етказилган зарарлар тўлиқ қопланишини таълаб қиламан.” сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан:
Музработ тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан қуйидагилар аниқланди. Музработ тумани “Ат-Термизий” маҳалласида яшовчи А.Ханнаева “Ханнаева Айсаат” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб, у бир неча йиллардан буён ўзининг фермер хўжалигида деҳқончилик билан шуғулланиб келади.“Ғалла-2021” мавсумида фермер хўжалиги таркибида 42 га ер майдонида ғалла экини экилган бўлиб, туманда тузилган 3415-сонли ғалла ўрими отряди 2021 йилнинг 7 июнь кунида А.Ханнаевага қарашли ер майдонида бир дона ўрим комбайни билан ғалла ўримини бошлаган. Ушбу ўрим отряди раҳбари туман сув оқова раиси И.Турдиқулов, туман ИИБдан масъул этиб ХПБ Пробация хизмати инспектори лейтенант Т.Эргашевлар тайинланган.2021 йилнинг 10 июнь кунида ушбу фермер хўжалигида ғалла ўримини якунлагач, давлат режаси бўйича 136 тонна ғалла топшириш керак бўлсада, лекин фермер хўжалиги давлатга 99 тонна 90 кг ғалла топширган, давлат режасининг 36 тонна 100 кг миқдорини бажараолмайди. Ўримнинг охирги куни фермер хўжалиги раҳбари А.Ханнаева ва унинг ишчилари давлат режасини бажармасдан, ғалла омборига юбориладиган камаз ичидан 480 кг буғдойни “халта”ларга жойлаб талон тарож қилишганлиги аниқланган.Шундан сўнг, ғалла отряди масъуллари томонидан мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда чора кўриш учун Миллий гвардия ҳузуридаги, Музработ туман Қўриқлаш бўлими ходимларига ўтказиб беришган.Ушбу ҳолат бўйича, Миллий гвардия ҳузуридаги Музработ туман Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.Шу куни А.Ханнаева тахминан 1,5 га ер майдонидаги ўрилмасдан қолган ғаллани ўрдиришга қаршилик қилади. Шунга қарамасдан кечки соат 20:00ларда А.Ханнаевага тегишли фермер хўжалигининг 1,5 га ер майдонидаги ғалласи ўрдирилиб, туман ғалла омборига топширилади. Шундан сўнг фермер хўжалиги раҳбари А.Ханнаева бу ҳолатдан норози бўлиб, туман Ички ишлар бўлимидан масъул этиб бириктирилган Т.Эргашевга “Сенларнинг ҳам айбинг бор-ку, кўрасан ҳали!”-деб, ғалла майдонини ўзининг қўл телефонида фото суратга туширган.Ушбу ҳолатдан норози бўлган А.Ханнаева томонидан туман ИИБ ходими Т.Эргашев кечки вақт ғалла майдонини менинг қаршилигимга қарамасдан мажбурий тартибда ўрдирганлиги сабабли хирмонга зарар етди ҳамда буғдойни комбайн янчиб кетди”-деб, ижтимоий тармоқларга жойлаганлиги маълум бўлди.Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирги кунда Миллий гвардия ҳузуридаги Музработ туман Қўриқлаш бўлими томонидан Ўзбе МЖтКнинг 61 моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Музработ тумани ИИБ ходими Т.Эргашевнинг ҳатти-харакатлари юзасидан Музработ тумани ИИБ томонидан идоравий хизмат текшируви ўтказилаётганлиги маълум бўлди.
Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати