8 Июн 2022 йил 328

Ижтимоий тармоқларда “Бу воқеа кеча сариосиёнинг ёшлар боғида бўлганлиги айтилмоқда қонуний чора кўришингизни сўраб қоламиз” сарлавҳали видео мурожаат юзасидан расмий муносабат

2022  йилнинг 07 июнь куни вилоят ИИБнинг 102 телефон рақамига келиб тушган Сариосиё тумани “Боғишамол” маҳалласида яшовчи фуқаро Й.Ф. нинг мурожаати юзасидан туман ИИБ  масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда,  жорий йилнинг 07 июнь куни соат 19:02 ларда Сариосиё тумани “Ёшлар боғида” фуқаро Й.Ф. ва турмуш ўртоғи Б.И. ҳамда Р.О.лар ўзаро келишмовчилик сабабли бир-бирини ҳақорат қилиб уриб тан жароҳати етказганлиги, жанжал вақтида Б.И. қўлида бўлган ошхона пичоғи билан бир неча маротаба фуқаро Р.О.ни уриб тан жароҳати етказишга урингани маълум бўлган.

Аниқланишича, фуқаролар Й.Ф. ва турмуш ўртоғи Б.И.лар  фуқаро Р.О.ни уни савдо нуқтаси олдида фуқароларни фотосуратга олиб юрганлиги сабабли жанжал келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов-тезкор гуруҳи тузулиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қўшимча маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech