13 Июн 2020 йил 622

Ижтимоий тармоқларда “Бандихон тумани “Фаровон” маҳалласи инспекторининг тош ва шағал тошларни ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаршилик кўрсатганлиги учун фуқарога куч ишлатганлиги” мазмунида видео тарқалганлиги юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Бандихон тумани “Фаровон” маҳалласи инспекторининг фуқарога нисбатан куч ишлатгани, фуқаро тош ва шағалнинг инспектор шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишига қаршилик кўрсатгани учун, инспектор томонидан куч ишлатилган”лиги таъкидланган видео тасвир юазидан Бандихон тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 март кунидаги №ПҚ 4649-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 март кунидаги №176-сонли қарори, ҳамда Бандихон тумани Ҳокимининг 2020 йил 31 март кунидаги К-72-сонли қарорлари юзасидан карантинли ва инсон ҳаёти учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида, Бандихон тумани “Фаровон” маҳалласи ҳудудида Бандихон тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори А.Муҳаммадиев томонидан 2020 йилнинг 4 июнь кунида хизмат ҳудуди “Фаровон” маҳалласида яшовчи фуқаро Юнусов Улуғбек Омондавлат ўғли туманнинг “Баҳористон” махалласи ҳудудидаги катта кўчада карантин вақтида ҳимоя ниқобисиз ҳаракатланиб келаётганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштиради.
Карантин қоидасини бузган фуқаро Юнусов Улуғбекнинг отаси Абдуллаев Омондавлат, акаси Абдуллаев Отабек ва турмуш ўртоғи Юнусова Махлиёлар 2020 йил 5июнь куни эрталаб тахминан соат 09.00 лар чамасида “Фаровон” маҳалласида жойлашган профилактика инспекторининг хизмат уйи ёнига келишиб, профилактика инспектори А.Мухаммадиевни хизмат уйида йўқлигини важ қилишиб видео тасвирга олади.
2020 йил 10 июнь куни профилактика инспектори А.Муҳаммадиев “Фаровон” маҳалласи ҳудудида фуқаро Юнусов Улуғбекни учратиб ундан “нима мақсадда хизмат уйини видео тасвирга олганлиги”ни сўраганида фуқаро У.Юнусов, турмуш ўртоғи Юнусова Махлиё ва акаси Абдуллаев Отабеклар билан профилактика инспектори А.Мухаммадиевга “нимага протокол (маъмурий байённома) туздинг” деб тармашиб кетишган, шундан кейин профилактика инспектори А.Мухаммадиев хизмат фаолиятини давом эттириш мақсадида “Фаровон” махалласи биносининг ёнига борган вақтида кўчада фуқаро Юнусов Улуғбекнинг отаси Абдуллаев Омондавлат ва унинг турмуш ўртоғи Алманова Ойбахорлар келиб профилактика инспектори А.Мухаммадиевга хар хил гапларни гапириб, суний равишда тортишувни келтириб чиқарганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Бандихон туман прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан, Бандихон туман прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари якуни билан қўшимча маълум қилинади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech