18 Май 2023 йил 215

“Қийноққа солишга қарши кураш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 8-фервал кунидаги 2/2-249-сонли кўрсатмасига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи, жазони ижро этиш муассасаси ҳамда вилоят прокуратурасининг ходимлари билан “Қийноққа солишга қарши кураш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида сайёр ўқув йиғинлари ташкил этилди.

Мазкур ўқув йиғинида ходимларга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни мухофоза қилиш академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси давлат ва ҳуқуқ институти, ИИВ Академияси ҳамда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва мутассади ходимлари томонидан ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинини ташкил этишдан асосий мақсад, ходимларга “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар”, “Қийноқ ҳамда муомила ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенсиянинг мазмун-моҳияти”, “Қийноққа солишга қараши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар”, “Ўзбекистон Республикаси жиноий-ҳуқуқий тизимида мазкур стандартларнинг қўлланилиши”, “Вояга етмаганлар ва аёлларга оид халқаро ва миллий стандартлар”, “Ушлаб туриш, қамоққа олишга оид халқаро стандартлар,  маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари”, “Қийноққа солиш жинояти учун жавобгарлик масалалари” ҳамда “Қийноққларнинг олдини олишга оид миллий превентив механизмлар: халқаро тажриба ва миллий амалиёт”нинг мазмуна-моҳиятини етказишдир.

Ўқув йиғини якунида синовларни муваффақиятли топширган ходимларга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан белгиланган намунадаги сертификатлар тантанали равишда топширилади.

Text to speech