“Қийноққа солишга қарши кураш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида икки кунлик сайёр ўқув йиғини ўтказилди.
Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023-йил 7-фервал кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари
соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон қарорига мувофиқ,
Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув, терговга қадар текширув,
суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи, жазони ижро этиш муассасаси
ҳамда вилоят прокуратурасининг ходимлари билан “Қийноққа солишга қарши кураш: халқаро
амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида икки кунлик сайёр ўқув йиғинлари ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув йиғинидан
кўзланган асосий мақсад, ходимларга “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар”,
“Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни
камситувчи турларига қарши конвенсиянинг мазмун-моҳияти”, “Қийноққа солиш билан
боғлиқ қилмишлар содир этилишини олдини олишга оид қонунчиликнинг ривожланиши”,
“Қийноққа солиш учун жавобгарлик масалалари”, “Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизимини
ислоҳ қилиш жараёнлари ва маҳкумлар ҳуқуқлари”, “Ушлаб туриш, қамоққа олишга оид
халқаро стандартлар, маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари”, “Нелсон Манделла
қоидаларининг мазмун-моҳияти” ҳамда “Янгиланган Нелсон Манделла қоидалари”нинг мазмун-моҳиятини
етказишдир.
Ўқув йиғинини вилоят ИИБ бошлиғи
ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев кириш сўзи билан очиб, тадбир қатнашчиларига
таклиф қилинган профессор-ўқитувчи ва мутасадди ходимларни таништирди ва мазкур
сайёр ўқув йиғини муҳтарам Президентимизнинг қарорлари асосида ташкил этилганлигини
маълум қилди.
Шундан сўнг, ўқув йиғинига ташриф
буюрган мутасаддилар сўз олишди.
Ўқув йиғини очилишида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон
ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ва
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматулла Йўлдошевнинг “online” мурожаатлари
тингланди.
Мазкур ўқув йиғинида, ходимларга
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси
Ҳуқуқни муҳофоза қилиш академияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси давлат
ва ҳуқуқ институти, ИИВ Академияси ҳамда ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари
ва мутассади ходимлари томонидан ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув йиғини иштирокчилари ўзларининг
қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Ташкил этилган икки кунлик ўқув йиғини якунида, сайёр
ўқув йиғинида фаол иштирок этган ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан белгиланган
намунадаги сертификатлар тантанали равишда топширилди.