“Қийноққа солишга қарши кураш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида сайёр ўқув йиғинлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023-йил 7-фервал кунидаги “Ўзбекистон Республикаси
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон
қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув, терговга
қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи, жазони
ижро этиш муассасаси ҳамда вилоят прокуратурасининг ходимлари билан “Қийноққа солишга
қарши кураш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида сайёр ўқув йиғинлари ташкил
этилди.
Мазкур
ўқув йиғинида ходимларга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази,
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни мухофоза қилиш академияси, Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси давлат ва ҳуқуқ институти, ИИВ Академияси ҳамда ИИВ Малака ошириш
институти профессор-ўқитувчилари ва мутассади ходимлари томонидан ўқув машғулотлари
ўтказилмоқда.
Ўқув
йғинини ташкил этишдан асосий мақсад, ходимларга “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро
стандартлар”, “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка
зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенсиянинг мазмун-моҳияти”,
“Қийноққа солиш билан боғлиқ қилмишлар содир этилишини олдини олишга оид қонунчиликнинг
ривожланиши”, “Қийноққа солиш учун жавобгарлик масалалари”, “Ўзбекистонда жазони
ижро этиш тизимини ислоҳ қилиш жараёнлари ва маҳкумлар ҳуқуқлари”, “Ушлаб туриш,
қамоққа олишга оид халқаро стандартлар, махбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари,
маҳбуслар ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари”, “Нелсон Манделла қоидалари”нинг мазмун-моҳияти
ҳамда “Янгиланган Нелсон Манделла қоидалари”нинг мазмун-моҳиятини етказишдир.
Ўқув йиғини якунида синовларни муваффақиятли топширган
ходимларга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан
белгиланган намунадаги сертификатлар топширилиши режалаштирилган.