ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти масъуллари Сурхондарёда ўрганишлар олиб бормоқда
Сурхондарё вилояти ҳудудида "Янги йил" байрами ва байрам олди оммавий тадбирларни кўтаринки руҳда, хавфсиз ўтказилишини таминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан куну-тун хизмат олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти масъуллари Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб,вилоят
ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари билан биргаликда “Янги йил” байрамига тайёргарлик кўрилиши ҳамда
байрамни ўтказиш мобайнида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш бўйича
шаҳар-туманлардаги оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойлар ҳамда Янги йил арчаси
атрофида кўрилган хавфсизлик чора-тадбирлари, хизматга жалб этилган ходимларнинг
фаолияти ҳамда фуқароларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида "Янги йил" байрами муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда шахсий хавфсизликни таъминлаган ҳолда байрамни тинч ва осойишта ўтказилишини таъминлаш ҳамда турли кўнгилсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.