24 Феврал 2024 йил 795

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департамени Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев Сурхондарё вилоятидаги ижтимоий профилактика ҳолатини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев,  Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Т.К.Исмаилов  ҳамда вилоятдаги идора ва ташкилот масъуллари иштирокида воҳадаги ижтимоий профилактика йўналишида амалга оширилиаётган ишлар самарадорлигини ўрганилди. Дастлаб, Термиз шаҳрининг “Гулистон” ҳамда “Дўстлик” маҳаллаларида жойлашган таянч пунктларига ташриф буюрилди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи Б.Э.Бердиалиев томонидан профилактика инспектори ва маҳаллага бириктирилган “маҳалла еттилиги” фаолияти, уларга бириктирилган ёшлар рўйхати, ижтимоий профилактика йўналиши бўйича берилган хулосалар ҳолати  кўздан кечирилди. Шу билан биргаликда баҳор мавсуми яқинлашиб келаётганлиги муносабати билан шаҳар ҳудудини ободонлаштириш, маҳалла ҳудудларида аҳоли билан ҳашар ишларини олиб бориш ва бир қатор соҳани ривожлантиришга қаратилган вазифалар ҳам белгилаб берилди.  

Кейинги манзил Ангор туманининг “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган   3-сонли ҳуқуқ-тартибот маскани ҳамда “Новшаҳар” маҳалласида жойлашган  47-сонли таянч пункти бўлди. Асосан, маҳалла ҳудудида ёшлар билаш ишлаш дастурини янада жадаллаштириш, ҳудудда жамланган уюушмаган ёшларга хулосалар бериш орқали уларни бирлаштириш, тўғри йўлга қайтариш ҳамда ёшларнинг муаммоларини алоҳида ўрганиш, профилактика инспекторининг фаолияти давомида туман ҳокими билан жиноятчиликни олдини олиш борасида ҳисобот учрашувларида маҳалла еттилиги раҳбарлари қатнашиши, шу орқали аҳоли орасига кириб бориш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Худди шундай Музработ туманидаги “Янги ҳаёт” ва “Йўлчи” маҳаллаларидаги таянч пунктларида жиноятчиликкка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишларнинг таҳлили кўриб чиқилди. Ҳудудда мавжуд бўлган мингга яқин ёшларнинг масъулларга бириктирилганлиги назорати, ума-уй юриш тартибини янада жадаллаштириш борасида бир қатор вазифалар юкланди.

Шу билан биргаликда, туманиниг “Йўлчи” маҳалласида ўзининг иш фаолиятини олиб бораётган маҳалла профилактика инспектори Қ.Мўминов маҳаллада кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириб келаётганлиги сабабли Вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан рағбатлантириш чоралари кўрилиши белгиланди.

Шўрчи туманида ҳам уюшмаган ёшларга немис, инглиз ва рус тилларини ўргатиш маркази, тиббиёт бирлашмасига қарашли Шўрчи ҳамда Олтинсой туманларига хизмат кўрсатувчи 10 ўринли Наркология диспансери фаолияти билан яқиндан танишилиб, ушбу масканда аниқланган муаммо ва камчилликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

“Наврўз” маҳалласида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли маст ҳолатдаги беморларни вақтинча қабул қилиш бўлими шароитлари ҳамда иш фаолиятини олиб бориш сифати ҳам ишчи гуруҳ вакиллари томонидан кўздан кечирилди. Ушбу бўлимнинг асосий вазифаси спиртли ичимлик ичган фуқароларнинг барчасига хизмат кўрсатади. Бўлим 13 кишига мўлжалланган бўлиб, аёллар, эркаклар ва чет эл фуқаролари учун махсус хоналар ажратилган. Бўлимга фақатгина Олтинсой ва Шўрчи туманлари махсус тоифадаги фуқаролар қабул қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Денов туманидаги “Намозгоҳ” маҳалласида ҳам аҳоли тинчлигини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилган бўлиб, профилактика инспектори маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб бораётгани натижасида ҳудудда бирорта ҳам жиноят содир этилмаган. Ўрганиш жараёнида мазкур маҳалладаги профилактик ишлар билан ҳам яқиндан танишилар экан, маҳалла раиси ва хотин қизлар билан ишлаш бўйича мутахассисига беш миллион сўмдан, маҳалла профилактика инспекторига 1 дона компюьтер жамланмаси ҳамда маҳалла ёшлари учун 500 та китоб жамланмаси рағбатлантириш тариқасида берилди.

“Қуёшлиюрт” маҳалласида жойлашган “Моно марказ” ҳам эътибордан четда қолмади. У ерда немис тилини ўрганаётган ёшлар билан суҳбат ўтказилди.шундан сўнг, полковник Б.Э.Бердиалиев ҳудуддаги “Озод” маҳалласида жойлашган Алкоголли мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пункти фаолияти ва ундаги шароитлар билан танишиб, у ердаги спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар билан профилаактик суҳбат ўтказди. Тиббиёт ходимлари ва бириктирилган масъулларга эса тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Ўрганишлар давомида Денов туманида жиноятга йўл қўймаган маҳалла фаоллари алоҳида рағбатлантирилди.

Навбатдаги манзил Олтинсой тумани бўлди. ИИВ ЖХД ҳуқуқбузарликлар профилактика бошлиғи полковник Б.Э.Бердиалиев тумандаги “Халқабод” махалласи еттилиги билан учрашиб, улар билан ижтимоий прафилактика жараёнлари бўйича суҳбат ўтказди. “Халқабод” махалласида хизмат олиб бораётган профилактика инспектори катта лейтенант Ш.С.Зиёевнинг хизмат хонасидаги шарт-шароитлар билан танишиб, профилактика инспекторига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналиши бўйича профилактика инспекторларининг вақтларини тежаш мақсадида хозирги кунда амалга оширилган электрон тизимлар ҳақида тушунча берди.

Text to speech