21 Декабр 2022 йил 430

ИИВ ўринбосари томонидан аҳолига яратилаётган шароитлар ўрганилди

Аввал хабар қилганимиздек, республикамизда қор ёғиб, об-ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида фуқароларнинг йўлларда ҳаракатланиши, газ, электр-энергия, ёқилғи ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолар юзага келиши оқибатида фуқароларимизнинг яшаш ва турмуш-тарзига бир-мунча қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

 Сурхондарё вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини зудлик билан ўрганиб, ҳал этиш ва фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилоятига Республикадан масъул этиб бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Саидкарим Нишанбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Худди шундай аҳоли муаммоларини ўрганиш ва фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадида, вилоятда ташкил этилган “Тезкор штаб”да ҳар кунлик навбатчилик ташкил қилиниб 1055 қисқа рақами орқали аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 1 декабрдан ҳозиргача вилоят бўйича жами 6 665 та мурожаатлар кўриб чиқилиб бартараф этилди.

Маҳаллаларда аҳолининг норозилигини уйғотиши мумкин бўлган масалалар бўйича ишчи гуруҳ ходимлари аҳоли орасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, бунда электр энергия ва газ таъминотидаги вақтинчалик узилишлар режа графиги маҳаллалар кесимида ишлаб чиқилиб оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали олдиндан хабардор қилиш ишлари йўлга қўйилганлиги, ўтказилган профилактик тушунтириш ишлар олиб борилиши оқибатида маҳаллаларда шу кунга қадар аҳолининг норозилигини келтириб чиқарувчи ҳолатларнинг олди олинди.

Шунингдек, ҳудудларда ўтказилган тезкор профилактик ҳамда тезкор тадбирларда жами 225 та ҳолатда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан электр энергия ва табиий газ билан боғлиқ 56 та ҳолатда маъмурий, 12 та ҳолатда эса жиноий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилди.

Вазир ўринбосари С.Нишанбаев  томонидан аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида маҳаллаларга кунлик бориб ҳалқ билан учрашувлар ўтказилмоқда. Бундан ташқари ижтимоий соҳа обеъктлари, кўмир омборлари, иссиқхоналар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари ва бозор ҳудудларида ташкил этилган арзонлаштирилган Савдо ярмаркаларида аҳолига яратилган қулайликлар билан танишиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан сектор раҳбарлари ва масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан шаҳар-туман ҳудудларида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Text to speech