ИИВ томонидан оталиққа олинган Термиз шаҳридаги 7 сонли умумий ўрта таълим мактабида таъмирлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек, Термиз шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такоминлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-110-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилган эди.
Мазкур қарорда белгилаб берилган яъни, ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий
маданиятини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,
улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш, шунингдек,
мактабда олий таълим қамрови ва бандлик даражасини ошириш юзасидан амалга ошириладиган
ишларни самарали ташкил этиш билан бирга ушбу таълим даргоҳида ўқувчиларнинг
замон талаблари асосидаги шарт-шароитларда таълим ва тарбия топиб камолга етиши
мақсад қилинган.
Шу боисдан, Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинган Термиз шаҳридаги
7-сонли умумий ўрта таълим мактабининг бинолари, синфхоналари, спорт залларини
замон талаблари асосида таъмирлаш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, ушбу мактаб серқатнов йўл ёқасида жойлашганлиги учун йўлларга махсус қавариқли пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилиб, замонавий светафорлар ўрнатилди.