7 Феврал 2022 йил 425

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик" мавзусида маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5-февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик" мавзусида маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.
Дарс жараёнлари ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Б.Бўриев ҳамда академик лицей директорининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник А.Нуркелдиев ва Жарқўрғон туман ИИБ Эксперт криминалистика гуруҳи катта эксперти капитан А.Нурматовлар томонидан олиб борилди.
Унда коррупция омиллари, уни бартараф этиш йўллари ҳамда жиноятчиликни фош этиш усуллари бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, коррупциянинг салбий оқибатлари акс этган видеороликлар ва тақдимотлар шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech