10 Декабр 2021 йил
402
ИИВ Сурхондарё академик лицейида, "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида тадбир ўтказилди.
Жорий йилнинг 10-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни академик лицей директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник А.Нуркелдиев кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган шеърий ва мусиқали чиқишлар намойиш этилди. Бундан ташқари, Жарқўрғон туман маданият хонандаси М.Холёров томонидан ватан мадҳини тараннум этувчи қўшшиқлар ижро этилди.