12 Май 2023 йил 206

ИИВ Сурхондарё Академик лицейида "УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ" бўлиб ўтди!

 Жорий йилнинг 8-май санасида ИИВ Сурхондарё академик лицейда "Бу буюк Ватанда инсон улуғ қадр муқаддасдир" шиори остида, Маънавият ойлиги доирасида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди. Тадбирда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник А.Шарафутдинов, фахрийлар кенгаши аъзолари ва ИИБ ходимлари ҳамда академик лицей ўқувчилари иштирок этишди. Фахрийларимиз уруш давридаги ўзбек халқининг қаҳрамонлиги ва Ватан учун жонини фидо қилган уруш қатнашчиларини хотирладилар. Шунингдек, ўзлари хизмат фаолияти давомида кўрган кечирганлари тўғрисида сўзлаб бердилар. Шундан сўнг "9-май Хотира ва қадрлаш куни"га бағишлаб ўқувчилар томонидан тайёрланган тадбир билан давом эттирилди. Тадбирда ўқувчилар ўзларининг ажойиб куй ва қўшиқларини намоиш этишди. Тадбир сўнгида лицей ўқувчилари фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар билан тақдирландилар

Text to speech