9 Феврал 2022 йил 290

ИИВ Сурхондарё академик лицейида, "Шоирлар султонига эҳтиром" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 9-февраль куни Ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин вакили Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган "Шоирлар султонига эҳтиром" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирни ИИВ Сурхондарё академик лицейининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник А.Ж.Нуркелдиев кириш сўзи билан очиб, Алишер Навоийнинг ҳаёт ва ижод йўли тўғрисида қисқача маълумотлар бериб ўтди.
Тадбирда Жарқўрғон туман маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи У.Ибодов ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира В.Эрматовалар ҳам иштирок этиб, Алишер Навоий ижодига мансуб бўлган ғазал ва рубоийларидан намуналар келтиришди. Ўқувчилар томонидан Навоийни мадҳ этувчи саҳна кўринишлар ва шеърий чиқишлар тадбир иштирокчилари эътиборига намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech