29 Ноябр 2021 йил 460

ИИВ Сурхондарё академик лицейида, "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мазмун-моҳияти ва унинг ички ишлар органлари учун аҳамияти" мавзусида семинар-машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Иивнинг 2021 йил 9 ноябрь кунидаги фармойишига асосан жорий йилнинг 15 ноябр кунидан 15 декабр кунига қадар "Касбий тайёргарлик" ойлиги давомида ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчи-ёшлари билан Вазирлик Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Қизиқарли савол жавобларга бой давра-суҳбатида ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчи-ёшларига "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мазмун-моҳияти ва унинг ички ишлар органлари учун аҳамияти" мавзусида семинар-машғулоти ҳам ўтказилиб, мазкур семинар-машғулотида ўқувчи-ёшлар коррупйияга қарши курашиш борасида ўзларининг билим ва кўникмаларини ўртоқлашиб, мутахассислар билан савол-жавоблар қилишди.
Бундан ташқари, ўтказилган очиқ семанр-машғулотида профессор-ўқитувчилар томонидан ўқувчи-ёшларга ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган дастлабки касбий билим ва кўникмалар, юксак ватанпарварлик ва маънавий-аҳлоқий фазилатларни шакиллантиришга доир тушунчалар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech