10 Декабр 2021 йил 451

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Олий қомусим-Конституция" шиори остида уч босқичли беллашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида "Олий қомусим-Конституция" шиори остида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра дастлаб академик лицей директорининг 5 500 000 сўмлик мукофоти учун, барча ўқитувчи ва ишчи ходимлари ўртасида “Заковат” интеликтуал ўйини ташкил этилиб, унда 9 та жамоа ўзаро беллашдилар, якуний натижаларга кўра “Билимдонлар” жамоаси биринчи ўринни, “Эверест” жамоаси 2 - ўринни, “Зукколар” жамоаси 3 - ўринни эгаллади.
Чора-тадбирнинг дастурининг иккинчи босқичи бўйича, академик лицейнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ишчи ходимлари ўртасида "Конституция ва инсон ҳуқуқлари билимдони" шиори остида онлайн тест мусобақаси ўтказилди. Унга кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчилар академик лицей директори томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Тадбирнинг учинчи босқичида, ўқувчилар томонидан тайёрланган шеърий ва мусиқали чиқишлар ҳамда конституция бўйича билимлар беллашуви бўлиб ўтди. Унда 3-курс ўқувчиларидан “Демократлар” ва “Юристлар”, 2-курс ўқувчиларидан “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоалари ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра “Юристлар” жамоаси ғолиб бўлди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар, ўқитувчилар ва ишчи ходимлар ўртасида ўтказилган “Заковат” ўйинида фахрли ўринни эгаллаган жамоалар академик лицей директори подполковник Б.В.Бўриев томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech