ИИВ Сурхондарё академик лицейида, "Илм-у шеъриятда шоҳ-у султон" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 14-февраль ўзбек мумтоз адабиётининг етук намоёндаси шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан "Илм-у шеъриятда шоҳ-у султон" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Термиз давлат университети Тарих факультети декани тарих фанлари номзоди, доцент Х.Холмуминов, тарих факультети "Ўзбекистон тарихи кафедраси" ўқитувчиси фалсафа фанлари доктори А.Боқиев ҳамда "Ўзбек адабиёти кафедраси" ўқитувчиси адабиёт фанлари бўйича фалсафа доктори С.Раимовалар иштирок этишди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Б.Бўриев очиб берди. Тадбир ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқали, шеърий ва саҳна кўринишлари билан давом этди.