ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Давлатчилик тарихида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тутган ўрни" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Жорий йилнинг 15-февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан "Давлатчилик тарихида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тутган ўрни" мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Анжуманда, Термиз Давлат Университети Тарих факультети декани тарих фанлари номзоди, доцент Х.Холмўминов, Тарих факультети "Ўзбекистон тарихи кафедраси" ўқитувчиси тарих фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори А.Боқиев, "Ўзбек адабиёти кафедраси" ўқитувчиси адабиёт фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори С.Раимова ва академик лицейнинг Тарих ва Она тили фан ўқитувчилари иштирок этишди. Илмий-амалий анжуманни ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Б.Бўриев очиб берди ҳамда қатнашчилар ўзларининг мавзулари бўйича маълумотлар беришди.