18 Феврал 2022 йил 900

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари Термиз Давлат университетида бўлишди

Жорий йилнинг 17-февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейи ҳамда Термиз Давлат университети Юридик факультети билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан Университет биносида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда ИИВ Сурхондарё академик лицейи директорининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник А.Нуркелдиев ҳамда Термиз Давлат Университети Юридик факультети декани юридик фанлари доктори профессор Ж.Холмўминов, ИИВ Сурхондарё академик лицейининг махсус фан ўқитувчиси Термиз Давлат университети доценти Н.Янгибоев, Юридик факультети деканининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Шаймардоновлар иштирок этишди.
Шунингдек, академик лицей ўқувчилари университетда ташкил этилган "Қатағонлар" музейи билан танишишди. Унда музей директори тарих фанлари бўйича фалсафа доктори А.Боқиев музейда мустамлака давридан мустақилликнинг дастлабки давригача бўлган экспонатлар ҳамда ўша даврда қатағон қилинган юртдошларимиз тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Text to speech