ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари Жарқўргон туманида жойлашган ҳарбий қисмда бўлишди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиларининг қишки таътил кунларини мазмунли ўрказиш ва республика бўйича ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги" давомида турли хил маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 13 январь куни академик лицей ўқувчилари Жарқўрғон туманида жойлашган ҳарбий қисмга ташриф буюришиб, у ерда ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар, қурол-аслаҳалар ҳамда махсус воситалар билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар билан ўтказилган давра суҳбати давомида ўқувчилар томонидан таёрланган ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқларини ижро этишиб, Ватан ҳимояси учун бел боғлаган ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 30-йиллиги ҳамда "14-январь Ватан ҳимоячилари куни" билан самимий муборакбот этишди.