ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ҳарбий қисмда бўлишди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиларининг қишки таътил кунларини мазмунли ўрказиш ва республика бўйича ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги" давомида турли хил маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 11 январь куни академик лицей ўқувчилари Термиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга ташриф буюришиб, у ерда ҳарбий хизматчиларга яратилган шаройтлар, қурол-аслаҳалар ҳамда махсус воситалар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар билан ўтказилган давра суҳбати давомаида ўқувчилар ўзлари тайёрлаб келган Ватанни мадҳ этувчи кўшиқларини ижро этишиб, ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини ташкил топганлигини 30-йиллиги ҳамда "14-Январ Ватан ҳимоячилари куни" билан самимий муборакбот этишди.