14 Июн 2021 йил 267

ИИВ Сурхондарё академик лицейида спортнинг ҳаво милтиғидан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ғолиблари тақдирланди

2021 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жарқўрғон туман ўқув спорт техника клуби билан ҳамкорлигида туман Ҳаво милтиғидан ўқ отиш тури бўйича туман биринчилиги ўтказилди.
Академик лицейнинг биринчи ва иккинчи босқич ўқувчилари иштирокида ўтказилган Ҳаво милтиғидан ўқ отиш мусобақасида жами 13 та гуруҳ иштирок этиб, ҳар бир гуруҳда 4 тадан шундан 3 та ўғил бола ва 1 та қиз болалар иштирок этишди. Жами гуруҳлардаги ўқувчилар ғолиблик учун алоҳида кураш олиб бордилар. Ушбу ўқ отиш мусобақасида жамоалар фаол иштирок этиб ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Қизиқарли бахсларга бой бўлган мусобақада фахрли биринчи ўринни лицейнинг 1-босқич 4/20 гуруҳ ўқувчиси Бўриев Акбарали қўлга киритган бўлса, иккинчи ва учунчи ўринларни лицейнинг 1-босқич 5/20 гуруҳ ўқувчиси Хуррамова Нигора ва 2-босқич 6/19 гуруҳ ўқувчиси Панжиев Жавоҳирлар қўлга киритдилар.
Ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ИИВ Сурхондарё академик лицейининг ва “Ватанпарвар” ташкилоти Жарқўрғон туман ўқув спорт техника клуби бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech