7 Декабр 2021 йил 453

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ОИТСга қарши курашишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 1-декабрь-бутун Жахон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни ИИВ Сурхондарё академик лицейи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник А.Нургелдиев очиб берди. У ўз нутқида ўқувчиларга ОИТС инфекцияси кенг тарқалган касалликлардан бири бўлгани учун муҳофаза тадбирлари ижтимоий ҳаётнинг барча соҳа вакиллари иштирокида олиб борилиши лозимлиги ва бу борада ҳар бир йигит-қиз бу инфекциянинг тарқалиш йўллари, унинг олдини оладиган тадбирлардан хабардор бўлиши ва ўзини ундан эҳтиёт қилиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шундан сўнг, Жарқўрғон туман 26-сонли Оилавий поликлиникасининг мутахассислари Қудратова Наргиза ва Қузиева Ўғилойлар сўзга чиқишиб, бу касалликнинг келиб чиқиш тарихи ва бу касалликнинг олиб, келадиган оқибатлари бўйича маълумотлар беришди. Тадбирда иштирок этган мутахассисларга ўқувчилар томонидан мавзуга доир берилган саволлар юзасидан тегишли тушунчалар ва маълумотлар берилди.

Text to speech