7 Сентябр 2021 йил 439

ИИВ Сурхондарё академик лицейида Мустақиллик дарслари ўтилди

ИИВ Сурхондарё академик лицейида Мустақиллик дарслари ўтилди

Ўзбекистон Мустақилликка эришганига 30 йил тўлиши муносабати билан юртимизда улуғ байрам, катта шодиёналари давом этмоқда. Бу шодиёна юртимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 17-декабр кунидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-4926-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021-йил 14 – август кунидаги фармойишига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида ҳам "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбири Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник У.Ўтаев томонидан очиб берилди. У барчани мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан чин дилдан қутлаб, Академик лицейда ўз куч –ғайрати ва шижоати билан меҳнат қилиб келаётган бир қатор офицерлар ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан муносиб унвон ва нишонлар билан тақдирлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан Сурхондарё академик лицейининг аниқ фанлар кафедраси мудири, олий тоифали математика фани ўқитувчиси Р.Турдиевни "Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021- йил 31-августдаги шахсий таркиб бўйича буйруғига асосан Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейининг Ички ишлар органларининг малакасини ошириш бўйича директори ўринбосари Ф.Қличевни "подполковник" унвони билан тақдирлади. Тадбир ўқувчи ёшларга янги ўқув йилида "Янги Ўзбекистон"га муносиб фарзанд бўлиб етишишлари, уларнинг ватанпарварлик руҳида тарбияланишлари, истеъдод ва билимларини намоён этишлари учун кўтаринки руҳ бағишлади. Ички ишлар вазирининг 2021-йил 14 - августдаги фармойишига мувофиқ Сурхондарё Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник У.Ўтаев ҳамда Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Ж.Шаймардонов ва академик лицей директори, подполковник Б.Бўриевлар гуруҳларда мустақиллик дарсларини ўтиб беришди.
Шунингдек, академик лицейнинг олий тоифали, Миллий сертификат даражасига эга бўлган инглиз тили фани ўқитувчиси Ш.Бабаназарова мустақиллик дарсларни “Let’s live freely and prosperously in the new Uzbekistan” шиори билан давом эттирди. Мустақиллик биз учун энг олий неъмат эканлиги, унинг қўлга киритилиши учун қанча машаққатлар чекилганлиги ҳақида алоҳида таъкидлар қайд этилди. "Ватан учун хизмат қилиш энг олий бурчимиз" консептуаль ғояси илгари сурилди.

 

Text to speech