ИИВ Сурхондарё Академик лицейида “Фирибгар ва таъмагирлардан огоҳ бўлинг!” мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 28 май куни ИИВ Сурхондарё академик лицейига 2021-2022 ўқув йили учун қабул жараёнларида коррупциянинг ҳар қандай элементларига, таъмагирлик ва порахўрлик каби иллатларга қарши кескин кураш олиб бориш мақсадида, академик лицейга кириш истагини билдирган номзодларнинг ота-оналари билан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари. Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи подполковник У.С.Ўтаев, Ўзбекистон Республикаси ЎХБ Сурхондарё вилояти бўйича бўлими бошлиғи подполковник Н.Н.Очилов ҳамда ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Б.В.Буриевлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 август кунидаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш тизмини тубдан такомшлаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида "ги ПК-3216-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 26 сентябрь кунидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари фаолиятини тшкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида "ги 767-сон Қарорлари мазмун-моҳияти, ИИВ Сурхондарё академик лицейида яратилган шарт-шароитлар, 2021-2022 ўқув йили учун қабул квоталари, қабул жараёнида имтиҳонларнинг қай тарзда ўтказилиши, имтиёзлар борасида ота-оналарни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилиши билан бир қаторда, уларга имтиҳонлар шаффоф ва очиқлик тамойиллари асосида ўтказилиши, инсон омили рол ўйнамаслиги, дастлабки синовлар ИИВнинг мейёрий буйруқлари асосида Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ИИБ вакиллари иштирокида ҳамда якуний тест имтихонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши тушинтирилди.
Шунингдек, йиғилганларга “фарзандларини ўқишга киритиш”ни ваъда қилиб, уларга таъмагирлик қилиш мақсадида юрган фирибгарлардан огоҳ бўлишлари, уларнинг найрангларига учмасликлари, башарти шу каби ҳолатларга дуч келишганларида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Сурхондарё вилояти бўйича бўлимининг (76) 222-07-33 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари, ушбу турдаги жиноятларни фош этишга жонбозлик кўрсатган фуқаролар пул мукофотлари билан тақдирланиши борасида тушинчалар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати