ИИВ Сурхондарё академик лицейида “5000 қадам пиёда юриш” акцияси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 9 ноябр кунидаги "Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш ҳақида"ги фармойиши ижроси ва вилоят ИИБнинг 2021 йил 15 ноябр кунидаги буйруғи талаблари асосида, ИИВ Сурхондарё академик лицейида ҳам турли акциялар ташкил қилинмоқда. Ҳусусан, жорий йилнинг 4 декабрь куни “5000 қадам пиёда юриш” акцияси доирасида академик лицейи ўқитувчилари, ишчи-хизматчилари ҳамда ўқувчи-ёшлари жисмоний фаолликни янада ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, соғлик ва саломатликни асраб авайлаш мақсадида, "Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам" баннерларини кўтарган ҳолда туманнинг А.Навоий маҳалласи кўчалари бўйлаб пиёда ҳаракатланишди. Жисмоний фаоллик ҳамда спортнинг барча турлари билан доимий шуғулланиб туриш – инсон саломатлигини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади.