10 Апрел 2021 йил
655
ИИВ Сурхондарё Академик лицейи “Китобхонлик хафталиги” доирасида
Адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят Ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари томонидан ташкил этилган “Китобхонлик хафталиги” доирасида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган “Биз ким Амир Темур авлоди” шиори остида маънавий-маърифий тадбир кечаси бўлиб ўтди. Академик лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган Амир Темур ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ саҳна кўринишлари ҳамда ватанпарварлик куйларини ижро этиб тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати