13 Июн 2021 йил 386

ИИВ Сурхондарё академик лицейда, самимийлик касб этган учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида ИИВ Академияси бошлиғининг 1-ўринбосари, юридик фанлари доктори, профессор, полковник М.Зиёдуллаев иштирокида битирувчи курс ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, академик лицейи битирувчилари билан самимийлик касб этган учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан иштирок этишиб, савол-жавобларда фаол иштирок этган ўзининг билими билан бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган битирувчи ёшларга ИИВ Академияси бошлиғининг 1-ўринбосари томонидан бадиий китоблар ва эсдалик совғалар топширилди.
Тадбир якунида, ИИВ Академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан битирувчи ёшларга ИИВ Академияси ва бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришларига, келгуси ўқиш ва ишларига омад ёр бўлиши таъкидланиб, самимий эзгу тилаклар билдирилди.

Text to speech