13 Январ 2025 йил
420
ИИВ Сурхондарёд академик лицейида "Посбониман-муқаддас юртнинг"-шиори остида учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жорий йилнинг 11 январ санасида ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряди ходимлари ИИВ Сурхондарё академик лицейига ташриф буюришди.
Ташриф давомида отряд ходимлари махсус қуролларнинг техник -тактик хусусиятларини,улардан
фойдаланиш тартибларини тушунтириб бердилар!
Тадбир доирасида ўқувчилар отряднинг кўргазмали чиқишлари билан танишишди ҳамда
махсус қуроллар билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган барча саволларга керакли жавобларни олишди.
Бу каби тадбир-машғулотларининг ўтказилиши ёшларда ҳарбий Ватанпарварлик руҳининг шаклланишига хизмат қилади!