26 Ноябр 2022 йил 192

ИИВ Сурхондарё академик лицейида Заковат интелектуаль ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-январдаги ПҚ-96-сон қарорига ва Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2022-йил 20-августдаги тегишли фармойишига асосан ноябрда "Ўзбекистон тарихи" фани ойлиги муносабати билан жорий йилнинг 26-ноябрь куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилари ўртасида Заковат интелектуаль ўйини ўтказилди.

13 та жамоа иштирокида ўтказилган ўйин 3 босқичда олиб борилди. Якуний натижаларга кўра 3-ўринни "Юксалиш" жамоаси, 2-ўринни "Идрок" жамоаси, фахрли 1-ўринни "Тармита" жамоаси қўлга киритишди.

Ғолиб жамоалар академик лицей маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва пул мукофоти билан тақдирланишди.

Text to speech