12 Апрел 2023 йил 159

ИИВ Сурхондарё Академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг мазмун моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейи битирувчи курс ўқувчиларига Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 6-апрелда  қабул қилинган “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 143-сонли қарорининг мазмун моҳияти академик лицейнинг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга тушунтирилди.

Тарғибот тадбири давомида, ўқувчилар томонидан берилган саволларига қўшимча маълумотлар орқали жавоблар қайтарилди.

Text to speech