20 Август 2022 йил 210

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар учун яратилаётган шароитлар ўрганилди

Жорий йилнинг 20-август куни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Қ.Р.Батиров ИИВ Сурхондарё академик лицейига ташриф буюриб, таълим масканида янги 2022/2023-ўқув йилига тайёргарлик ишларидан тортиб, ўқитиш тизими ва ўқув жараёнида замонавий методларни қўллаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, ахборот-кутубхона маркази ва ўқувчилар учун яратилган бошқа шароитлар билан танишди.

Жараёнда бошқарма бошлиғи ўринбосари масъулларга лицейда ташкил этилган Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолиятини ўзида акс эттирувчи амалий ўқув хоналарини бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш ташаббуси билан чиқди. Таълим жараёнида ўқувчиларга назария ва амалиёт уйғунлигидаги мазкур тажрибани қўллаш самарали натижага эришишда муҳим омил бўлиши алоҳида такидланди.

Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech