ИИВ Сурхондарё академик лицейида терговчи ва суриштирувчилар учун ўқув машғулоти ташкил этилди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ Тергов бўлим (бўлинма, гуруҳ) терговчи ва суриштирувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сон Қарори мазмун-моҳиятини етказиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.
Тадбир қатнашчиларига академик лицей директори Б.Бўриев томонидан “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”да белгиланган қоида ва талаблар тўлиқ етказилди.
Бундан ташқари, ходимлар олдига қўйилган вазифалар, уларнинг халқчил тизим асосида ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашишлари, касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарликларига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги таъкидланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати