8 Декабр 2022 йил 299

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Олий қомусим Конституция" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30-йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 7-декабрь куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Олий қомусим Конституция" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Жарқўрғон туман хокимининг маънавий-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Ражабов иштирок этди.

Тадбир икки босқичда ўтказилиб, биринчи босқичда ўқувчилар томонидан шеърий ва ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этилди ва иккинчи босқичда ўқувчилар ўртасида "Конституция билимдонлари" мусобоқаси бўлиб ўтди.

Унда "Парламент", "Адвокат" ва "Юрист" жамоалари иштирок этишди.  Якуний натижаларга кўра "Парламент" жамоаси “мутлоқ ғолиб”-деб, топилиб академик лицей ва хокимлик фахрий ёрлиқлари, эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech