16 Апрел 2023 йил 195

ИИВ Сурхондарё академик лицейида очиқ эшиклар куни ташкил этилди

Куни кеча Ички ишлар вазирлиги  Сурхондарё Академик лицейида ички ишлар органлари фаолиятига қизиқиши бўлган Қизириқ туманининг  умумтаълим мактаблари ҳамда Шўрчи туманидаги мактаблардан ташриф буюрган ўқувчи ёшлар билан "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар лицейдаги барча шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари билан танишиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Лицей ўқувчилари билан мактаб ўқувчилари қизғин суҳбат олиб боришди  ва мактаб ўқувчилари тасаввурида ИИВ Сурхондарё Академик лицейи яхши таассуротлар қолдирди. Ушбу тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech