26 Июн 2023 йил 472

ИИВ Сурхондарё академик лицейида навбатдаги битирув   тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 июн куни Ўзбекистон Рспубликаси ИИВ Сурхондарё академик лицейининг 2-ўқув курси ўқувчиларининг тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, Жарқўрон тумани хокими Э.Р.Авазовлар ва бошқа фахрийлар иштирок этишди.

Тадбир вилоят ИИБ бошлиғи ва бошқа тадбир иштирокчиларининг минбарга чиқиб келиши ҳамда вилоят ИИБ бошлиғига академик лицей директорининг маънавий маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарининг ахборот бериши билан бошланди ва вилоят ИИБ бошлиғи саф майдонида турган ўқувчилар билан саломлашди.

Ҳарбий команда асосида жанговар байроқ саф майдонига олиб кирилди.

Шундан сўнг тегишли буйруқ асосида ўқувчилар дипломларни олиш учун белгиланган жойларга қадам босиб келишдилар.

Битирувчи курс ўқувчиларидан имтиёзли (қизил) диплом соҳибларига вилоят ИИБ бошлиғи ва бошқа битирувчиларга тадбирга ташриф буюрганлар томонидан дипломлар тантанали равишда топширилди.  

Шундан сўнг битирувчи ўқувчиларни табриклаш учун сўз вилоят ИИБ бошлиғига берилди полковник Абдувоҳид Исмоилов ўз сўзида ўқувчилар томонидан эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритиб, келгусидаги ўқишларига улкан зафар ва омадлар тилади.

Шу каби эзгу тилаклар Жарқўрон тумани хокими Элмурод Авазов ҳамда тадбирга ташриф буюрган ота оналар томонидан билдирилди.

Битирувчи курс ўқувчиларидан сўзга чиққан Амонова Ангелина, Ички ишлар вазири стипендияси соҳиби бўлганлигини мамнуният билан изҳор қилиб, таълим берган устозларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек битирувчи курс ўқувчилари номидан сўзга чиққан Равшанов Жахонгир мазкур таълим даргоҳида барча фанларни мукаммал ўзлаштирганлиги натижасида Америка Қўшма Штатининг "ST.JOHN’S University"  олий таълим муассасаси 138.000 АҚШ долларлик грант ютган ҳолда ўқишга қабул қилинганлигини ҳаяжон билан тадбир иштирокчиларига маълум қилиб, ушбу таълим даргоҳида таълим ва тарбия берган барча устозларига дил сўзларини изҳор қилди.

Шундан сўнг саф майдонида сафланиб турган битирувчи курс ўқувчилари тантанали равишда раҳбарият минбари олдидан ҳарбий оркестр садолари остида гуруҳ гуруҳ бўлиб саф тортиб ўтишди.

Тадбир якунида вилоят ИИБ бошлиғи томонидан "Ёш қутқарувчи" мусобақасининг республика босқичида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган ўқувчилар эсдалик совғалари билан ҳамда 2-курсни аъло баҳоларга ўқиб намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.

Мазкур ўқув йилида битирувчиларни оий таълимга қамровини 90%га етказиш мақсад қилинган ва бунинг учун акдаемик лицей раҳбарияти педагог ходимлари астойдил меҳнат қилишмоқда.

Text to speech