ИИВ Сурхондарё академик лицейида маҳорат дарси ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор А.И.Икрамов ҳузурида 2022 йил 7 сентябрь куни ўтказилган видиоселектор йиғилишида берилган топшириғи ижроси юзасидан ишлаб чиқилган режа-жадвалига асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, 2022 йил 28 октябр куни ИИВ Сурхондарё академик лицейига ташриф буюриб, ўқувчиларни Ички ишлар органлари хизматига қизиқишини янада ошириш, уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш борасида маҳорат дарсини ўтказди.
Маҳорат дарси давомида, подполковник Ш.Ф.Шадиев томонидан ўқувчиларга ўз устида тинимсиз шуғулланиши, хорижий тилларни пухта ўрганишлари кераклигини, IT (ахборот технологиялари) йўналиши бўйича ўқишлари лозимлигини, бадиий адабиётларни мунтазам мутола қилиб боришлари кераклигини айтиб ўтди.
Тадбир якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.