27 Апрел 2023 йил 181

ИИВ Сурхондарё Академик лицейида криминалистика соҳасида ўқув машғулоти ўтказилди.

Жорий йилнинг 27 апрель куни ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари экспертиза ва криминалистика соҳасига оид маълумотлар билимлар олишди.

Ўқув машғулоти давомида, вилоят ИИБ ЭКМ катта эксперти катта лейтенант Х.Номазовнинг “Ҳужжатларнинг криминалистик тадқиқотлари тушунчаси, предмети, тизими ва вазифалари” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Шундан сўнг, Ҳужжатларни ва хатларнинг идентификатцияли хусусиятлари ҳамда тергов ва тезкор ҳаракатларда улардан фойдаланиш, қалбаки пул ясатишни криминалистик тадқиқот қилиш мавзусида вилоят ИИБ ЭКМ катта эксперти лейтенант Н.Маматқобиловнинг маърузаларини ўқувчилар қунт билан тинглаб, соҳага оид тегишли саволлар билан мурожаат қилишди.

Берилган саволларга маърузачилар амалий машғулотлар ёрамида қўшимча тушуниришлар беришди.

Text to speech