ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Янги Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар давр талаби" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2022-йил 20 августь кунидаги тегишли фармойиши асосида декабрь ойи давомида ўтказилаётган "Конституциявий ҳуқуқ" фани ойлиги муносабати билан жорий йилнинг 3-декабрь куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Янги Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар давр талаби" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу ташкил этилган давра суҳбатида Термиз давлат университети Юридик факультети профессор ўқитувчилари иштирок этишиб, Конституциявий ислоҳотлар давр талаби эканлиги, ундан кўзланган мақсад инсон қадрини улуғлаш ҳамда уларнинг барча ҳуқуқларини ҳуқуқий асосларини таъминлашга қаратилганлиги ҳақида ўқувчиларга тақдимотлар асосида маълумотлар беришди.
Давра суҳбати давомида ўқувчилар ўзларининг фикр мулоҳазалари, таклиф ва саволлари билан фаол иштирок этишди.