25 Апрел 2023 йил 149

ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Хорижий тилларни ўқитишнинг самарали усуллари” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022-йил 20-август кунидаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида янги 2022-2023-ўқув йилига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Хорижий тилларни ўқитишнинг самарали усуллари” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Ушбу амалий семинарда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Сурхондарё вилояти бўйича вакили Лола Петросова, Термиз шаҳри Президент мактабида фаолият олиб бораётган хорижлик мутахассислар Росе Доминиcзак, Самуел Нябере, Термиз давлат техника муҳандислик институти Ўзбек тили кафедраси мудири В.Сакбаева ва Термиз давлат университети Хорижий тиллар кафедараси ўқитувчилари фалсафа фанлар доктори (ПҳД) Н. Мустафоева, Н. Мадалов ва Роман-герман тиллари кафедраси мудираси У.Имомовалар ҳамда вилоятимизда жойлашган касб-ҳунар мактаблари ва техникумларнинг хорижий тил фани ўқитувчилари  иштирок этишди. Семинарда хорижий меҳмонлар ҳамда ўқитувчилар хорижий тилларни ўқитишда илғор  педагогик технологияларни қўллаш бўйича ўзаро тажриба алмашишди.

Шунингдек тадбирда “Зўр Класс” дастури доирасида Россия федерацияси Санк-Петербург шаҳри “Герцен” университети профессор-ўқитувчилари Шершнёва Наталя Леонидовна ва Литвененко Галина Андреевналар ташриф буюришиб рус тили фанини хорижий фан сифатида ўқитишда замонавий педагогик технологияларнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Text to speech