7 Феврал 2023 йил 184

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши" тезкор профилактик тарғибот тадбири ўтказилди

ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ички ишлар вазирининг 2023-йил 19-январдаги "Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг тарқалишига қарши" тезкор профилактик тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги 14-сонли фармоишига асосан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ИИВ Тезкор қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати ЎМИБ тезкор вакили подполковник Ф.Азгаров, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ психологи лейтенант М.Қодиров ва вилоят Наркология диспансери ходими З.Нормўминовлар иштирок этишиб, ўқувчиларга гиёҳвандлик ва психотроп моддалар истеъмол қилишнинг салбий  оқибатлари тўғрисида сўз юритди. Шунингдек давра суҳбати давомида, мавзуга оид  видео ролик ўқувчилар эътиборига намойиш этилди.  Тадбир якунида масъуллар томонидан тарқатма материаллар тарқатилиб, ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.

Text to speech