ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиси икки карра “Жаҳон чемпиони” бўлди.
2022-йилнинг 15-18 декабр кунлари Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида спортнинг "Усмонов Комбат системс" турининг "Фулл Контакт" йўналиши бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионати мусобоқасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейининг 2-босқич 3/21-гуруҳ ўқувчиси Хушбоқов Билилжон 14-16 ёш тоифасида 63.5 кг вазн тоифасида мусобоқада муносиб иштирок этиб, ярим финалда Қозоғистон ва финал босқичида Ўзбекистон вакилларини мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаб "Фулл Контакт" йўналиши бўйича олтин камар соҳибига айланди.
Шуни алоҳида такидлаш жоизки, Хушбоқов Билолжон жорий йилнинг 23-26- Июл кунлари Қирғизистон Республикаси Иссиқ кўл вилоятида спортнинг "Усмонов Комбат Системс" тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, “Жаҳон чемпиони” бўлган эди. Шу тариқа ИИВ Сурхондарё академик лицейининг 2-босқич 3/21-гуруҳ ўқувчиси Б.Хушбоқов икки карра Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.