22 Апрел 2023 йил 178

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиларига тасдиқланган режага асосан қўл жанги машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов ҳузурида жорий йилнинг 27-февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан тасдиқланган режага асосан, вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди масъул ходимлари томонидан жисмоний тарбия фани машғулотлари ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари билан спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди.

Қўл жанги машғулотларини ўқувчилар зўр қизиқиш ва иштиёқ билан ўрганиб, ўзлаштирган жанг санъати ва сирларини машғулот давомида мураббийлари ёрдамида машқларни бажариб кўришди.

Text to speech