ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиларига қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди
Жорий йилнинг 24 январь куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунидаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-10-сонли қарорининг мазмун-моҳияти академик лицей ўқувчиларига тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда, Президентимиз қарори билан ИИО тизимига киритилаётган ўзгаришлар, маънавий-маърифий ишларни “таълим муассасасидан – хизматнинг охирига қадар” тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этилиши, ИИВ академик лицейи битирувчилари учун ИИВ Академиясида бакалавриатнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ва “Тезкор қидирув фаолияти” таълим йўналишларига, тўлов контракт асосида 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик квота киритилаётганлиги бу эса, Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган кенг имкониятларнинг яна бир яққол мисоли эканлиги айтиб ўтилди.
Тарғибот тадбири давомида, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан тегишли тушунтиришлар ва жавоблар берилди.