8 Декабр 2022 йил 276

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари томонидан "Конституция бахтимиз пойдевори" шиори остида тадбир ташкил этилди

Жорий йилнинг 6-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30-йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман Маданият бўлими биносида "Конституция бахтимиз пойдевори" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари томонидан Конституциямиз ҳақида маълумотлар берилиб, шеърий чиқишлар намойиш этилди.

Шунингдек тадбирда Маданият бўлими хонандалари томонидан мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Text to speech