ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари билан мулоқот психологиясига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданият ва хизмат интизоми кодексида келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати психологи таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари билан мулоқот психологияси, муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлашга доир зарур кўникмаларни шакллантиришга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
Ўтказилган давра суҳбатида, мутахассис-психологлар томонидан турли стресс вазиятларига тушиб қолмаслик учун керак бўладиган психологик машқлар ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилиб ушбу машқларни мунтазам амалга ошириб бориш инсоннинг руҳияти ва саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши ҳақида таъкидлаб ўтилди.
ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари ўртасида салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, лицейдаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг таълим ва дам олиш шароитларини яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар ўтказилди.