29 Январ 2024 йил 432

ИИВ Сурхондарё Академик лицейида “Энг яхши китобхон” танлови бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23-январь  ИИВ Сурхондарё академик лицейининг 1-курс ўқувчилари ўртасида  “Энг яхши китобхон” танлови  бўлиб ўтди.

Уч шартдан иборат танловда ўқувчилар халқимизнинг буюк мутафаккирлари, жаҳон ва ўзбек адабиётининг таниқли намоёндалари ижоди ва фаолияти, адибларнинг асарлари ҳақида ва шоирларнинг шеърларини ифодали ёддан айтиб беришди.

Қизғин ва баҳсларга бой танловда билими ҳамда зукколиги билан  5/23-гуруҳ ўқувчилари тенгдошлари орасида яхши натижалар кўрсатишди.

Text to speech