ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Бобур қалб ва қалам султони" шиори асосида байрам тадбири ташкил этилди.
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, Бобурийлар сулоласининг асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Бобур қалб ва қалам султони" шиори асосида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар Бобурнинг
ҳаёти ва ўлмас асарлари ҳақида, унинг жаҳон адабиётида тутган ўрни, бизга қолдирган
улкан маънавий мероси ҳақида гапириб ўтишди.
Байрам тадбирида ўқувчилар томонидан
Бобур ижодидан ғазал ва рубоийлар, шоирнниг бой меросига оид маълумотлар айтиб ўтилди
ҳамда Бобур сиймосини гавдалантирган саҳна
асарлари намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир давомида фаол иштирок этган ва фан ойликлари доирасида ўтказилган танловларда муносиб натижа қайд этган ўқувчилар академик лицей раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланишди.