ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Ислоҳотларга дахлдорман!” шиори остида учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг
2024 йил 23 январь кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, жорий
йил 17 апрель куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси
Жарқўрғон туман Адлия бўлими бош юрисконсульти М.Мамаюсупов, Тошкент Давлат
юридик университети ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Ислоҳотларга дахлдорман”
шиори остида ўзаро мулоқот шаклида давра суҳбати ташкил этилди.
Суҳбат давомида мамлакатимизда
амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, ёшларга берилаётган имкониятлар,
имтиёзлар, уларни бандлигини таъминлаш, олий таълимга жалб қилиш ҳамда тадбиркорликни
йўлга қўйиш борасида ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларга
суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар ҳақида қўшимча маълумотлар бериб ўтилди. Тадбир
якунида ташкил этилган викторина саволларига тўғри жавоблар берган ўқувчи ва
талабалар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.